Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда Cobalt пастликка ағдарилиб кетди
Катта тезликда ҳаракатланган Cobalt йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган, ҳайдовчи ҳалок бўлган.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда республика ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 31 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинаси билан Тўрткўл туманидан ўтувчи 4Р-182 автомобил йўлида катта тезликда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган.
Шунда машина йўл четига чиқиб кетиб пастликка ағдарилиб кетган. Оқибатда, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026