Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Патентланган объектлардан ноқонуний фойдаланиш қисқартирилади
Президент томонидан “Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битимининг Женева актига Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақида”ги қонун имзоланди.
Гаага битимининг Женева акти ўз маҳсулотларини, энг аввало хорижий бозорларда тарғиб қилишдан манфаатдор бўлган субъектларга саноат намуналарини рўйхатдан ўтказишнинг миллий тизимларга нисбатан анча қулай тартиб-таомилларидан фойдаланиш имконини беради.
Миллий ишлаб чиқувчилар битта аризани Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига (БИМТ) беришлари мумкин, у барча тартиб-таомилларни бажаришни ва ҳужжатларни юборишни ўз зиммасига олади.
Қонуннинг қабул қилиниши миллий ишлаб чиқарувчиларнинг интеллектуал мулкини ҳимоя қилишни кучайтириш, шунингдек янги маҳсулот яратишда уларнинг жавобгарлигини ошириш ва ишлаб чиқаришда патентланган объектлардан фойдаланишга йўл қўймасликка кўмаклашади.
Бундан ташқари, ушбу халқаро ҳужжатга қўшилиш мамлакатнинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлади.
Мавзуга оид
07:21 / 26.03.2026
Технологиялар қаерда яратилади: патентлар бўйича давлатлар рейтинги
19:11 / 19.03.2026
Россияда мигрантларнинг фарзанди ва патент эгалари учун қоидалар кучайтирилади
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
22:48 / 17.02.2026