17:19 / 11.06.2024
9706

Вовчанск учун жанглар давом этмоқда, Харкив ўққа тутилмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 838-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Азов денгизида украин дронлари буксир ва баржага ҳужум қилди.
  • РФ қўшини Харкивга учта авиабомба ташлади. Саккиз киши яраланган.
  • Полшада ҳарбий заводда портлаш рўй берди, бу ерда Украина учун зенит-ракета комплекслари ҳам ишлаб чиқарилган.
  • Финландия россияликлар самолёти ўз ҳаво кенглигини бузиб кирганини гумон қилмоқда. Бу ҳолат мамлакат НАТОга аъзо бўлганидан буён илк бор кузатилган.
  • Белгороддаги телеграм-каналда болаларнинг губернаторга мурожаати жойланди — улар ўз майдончалари атрофида бомбапанагоҳлар қуришни сўрашган.
  • Украина оладиган F-16 қирувчиларининг бир қисми бошқа мамлакатлардаги авиабазаларга жойлаштирилади.
  • Z ҳарфи акс этган болага дўқ урган екатеринбурглик аёл уч йилга қамалди.
  • Шебекинода ўзини мудофаа қилиш кучларининг уч жангчиси ҳамда «Россия 24» телеканали ходими минада портлаб кетди.
  • Москвада тризуб акс этган кулон учун талаба етти кун муддатга ҳибсга олинди. Уни Алексей Навалний дафн этилган Борисов қабристони ҳудудида қўлга олишган.

Харкив ўққа тутилиши

Харкив областида юриш қилишга уринаётган Россия қўшини област маркази бўйлаб зарбалар беришни давом эттирмоқда. Регион раҳбари Олег Синегубовнинг айтишича, 10 июн куни шаҳарнинг Киев ва Салтиков районларига КАБ-500 авиабомбалари ташланган.

Россия авиазарбаси оқибатида 35 та турар жой, 86 гараж ва 22 автомобил шикастланган
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
11 июн куни тонгда жабрланганлардан бири — қутқарувчилар уй вайроналари остидан олиб чиққан 77 ёшли эркак шифохонада вафот этгани маълум бўлди. Зарба оқибатида яна етти киши турли даражада тан жароҳатлари олишган
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Регион раҳбари Олег Синегубовнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар ташлаган бомбалардан бири портламай қолган. Бомбани зарарсизлантириш учун ўқ-дори тушган жой атрофидаги аҳолини кўчиришга тўғри келган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Вовчанск атрофидаги украин ҳарбийлари ҳаёти

Харкивдан 50 километр масофада Вовчанск учун жанглар давом этмоқда, Россия қўшинининг шаҳарни бир ҳамлада эгаллаб олишга бўлган уриниши муваффақиятсизликка учради. Шаҳар қарийб тўлиқ вайрон бўлган, Британиядаги The Guardian газетаси Вовчанск ҳақидаги мақоласида уни «XXI асрнинг мини-Сталингради», «ўлим, қуроллар овози ва яқин жанглар жойи» деб атаган. Вазият оғир бўлишига қарамай, украиналик ҳарбийлар мудофаани ушлаб туришга муваффақ бўлмоқда. Россия қуролли кучлари бўлинмалари ҳамон шаҳарнинг шимолий ярмини эгаллашга ва шаҳар ўртасидан ўтувчи Волчя дарёсини кечиб ўтишни уддалай олмаган. Украина қўмондонлиги Вовчанск учун жангларда қатнашаётган ҳарбийларига дам бериш учун мунтазам равишда ротация амалга оширмоқда.

Вовчанск ташқарисида, жангга йўл олишдан олдин дам олаётган ҳарбийларга кўнгиллилар томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари кўринишида ёрдам етказиб берилмоқда. Вовчанскнинг ўзидаги жангчиларга эса, The Guardian нашри ёзишича, сув, егулик ва ўқ-дори захираларини фақат дронлар ёрдамида етказиб бериш мумкин
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
The Guardian нашри ёзишича, Вовчанск мудофааси учун Украина қуролли кучларининг тажрибали жангчилари юборилган, шаҳарни штурм қилаётган Россия бўлинмалари сафида эса янги сафарбар қилинганлар ҳам кўп
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Вовчанск яқинидаги, эгалари жанглар туфайли эвакуация қилинган уйлар украиналик ҳарбийлар қисқа муддат дам олиши учун мослаштирилган
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Уйлардан бирида ташкил этилган ошхонада ҳарбий ошпаз Виктор ишламоқда
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Вовчанск учун жангларда икки томон ҳам дронларни фаол қўлламоқда. Украиналик жангчилар The Guardian билан суҳбатда айтиб беришича, учувчисиз учиш қурилмалари туфайли шаҳарда зирҳли техникадан фойдаланишнинг деярли имкони йўқ — уни дронлар тезда яксон этади. Дронлар операторларга масофадан туриб жанг майдонида бўлаётган ишларни вазиятни реал вақт режимида кузатишга имкон беради. Украиналик дрон операторлари экранда бошқа нарсалар қатори Вовчанск кўчаларида қолган россиялик ҳарбийларнинг жасадлари ҳам кўриниб туради. «Мен уларга ачинмайман. Улар мунтазам равишда бизнинг ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Руслар — зомбилашган одамлар. Агар биз уларни тўхтатмасак, улар давом эттиради», — деган журналистларга украин жангчиси
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Часив Яр яқинида ёниб кетган машина

РФ қўшини Донецк областидаги Часив Яр шаҳрини ҳам эгаллашга ҳаракат қилмоқда, бу фронтнинг мазкур участкасидаги жанглар учун стратегик аҳамиятга эга аҳоли яшаш пунктидир. Украинадаги телеграм-каналлар 9 июн куни Россия қўмондонлиги бир неча кундан буён Канал микрорайонида куч тўплаётгани ҳақида ёзган — бу Часив Ярнинг шарқий чеккаси саналади. «Украинская правда»нинг Украина қуролли кучларидаги манбаси ҳам россиялик ҳарбийлар шаҳар шарқий чеккасида тургани ва артиллерия ҳамда дронлар кўмагида олдинга силжишга уринаётганини тасдиқлаган.

Украина қуролли кучларининг Часив Яр яқинида зарбага учраган «Козак-5» русумли зирҳли автомобили
Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top