Қонунчиликка мувофиқ, 2028 йил 1 январга қадар белгиланган рўйхатга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ов қилишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ёввойи ҳайвонларни тутиш бўйича квоталарни шакллантириш ва тақсимлашда мазкур турларга нисбатан квота ажратиш тақиқланади.
Бироқ ушбу чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштирилаётган ёввойи ҳайвонларга нисбатан, шунингдек, илмий ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун ов қилиш ҳолатларига татбиқ этилмайди.










