08:20 / 18.06.2024
4168

Ўзбекистонда қиз болаларга нисбатан ўғил болалар кўп туғилмоқда

Ўзбекистонда ўғил болалар қиз болаларга нисбатан кўп туғилаётгани маълум қилинди.

Фото: Статистика агентлиги

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-май ойларида ФҲДЁ органларида 374,4 минг нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан:

  • ўғил болалар — 180,4 минг нафар;
  • қиз болалар — 167 минг нафарни ташкил этган.

2024 йилнинг 5 ойида ҳам Ўзбекистонда қиз болаларга нисбатан 13,4 минг нафар ўғил бола кўп туғилган.

Top