ЕИ Киев билан хавфсизлик кафолатлари келишуви имзоланадиган санани эълон қилди
Европа Иттифоқи ва Украина яқин кунларда хавфсизлик бўйича келишув тузади. Матн аллақачон келишиб олинган ва Володимир Зеленский уни 26 июн куни имзолаши кутилмоқда, дея маълум қилди Брюссел.

Фото: Lukasz Kobus/European Commission
21 июн, жума куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийси яқин кунларда Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида хавфсизлик шартномаси имзоланишини маълум қилди. Унинг қайд этишича, томонлар келишув матни бўйича аллақачон келишиб олишган — бу бир неча ой давом этган. Расмийнинг сўзларига кўра, ҳужжат 26 июн куни Украина президенти Володимир Зеленский томонидан имзоланиши кутилмоқда. Битим нафақат Киевга ҳарбий, балки молиявий ёрдам, Европа интеграцияси ва ҳамкорликнинг бошқа соҳаларига ҳам тегишли.
Айни пайтда, шунингдек, 24 июн куни Европа Иттифоқи Украинадаги тажовузкорлиги учун Россияга қарши 14-санкция пакетини расман тасдиқлаши кутилмоқда. Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари уни Люксембургдаги Ташқи ишлар кенгашида кўриб чиқади. Улар, шунингдек, украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан видео-алоқа орқали мулоқот қилишади. «Украинани қурол билан таъминлаш бизнинг устувор вазифамиздир», деди юқори мартабали амалдор. Бу мавзу Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгашида биринчи навбатда кун тартибида бўлади.
Кун тартибидаги яна бир масала Гуржистондаги вазият бўлади. «Муҳокама моҳияти шундан иборатки, Гуржистон Европа Иттифоқига аъзо бўлишни хоҳлади, бироқ у номзод давлат сифатида қонунчилигимиз ва қадриятларимизга зид бўлган қонунни маъқуллаганини кўрдик», - деди расмий. Гап мамлакатда қабул қилинган хорижий таъсир тўғрисидаги қонун ҳақида бормоқда. Кенгашда бу борада ҳеч қандай қарор кутилмаяпти, аммо бу мавзу муҳокамаси 27 ва 28 июн кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида давом этади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 22:17
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 30 майгача ёпилади
Жамият | 21:45
-
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35
-
Тирбандлик солиғи Нью-Йорк шаҳрига 4 ойда 216 миллион доллар келтирди
Жаҳон | 21:33
Мавзуга оид

21:26
Россия Украинага янги учрашув санаси ва вақтини таклиф қилди — Мединский

18:50
Путин Ғарбдан НАТО шарққа томон кенгаймаслиги ҳақида «ёзма кафолат» олишни истайди – ОАВ

18:19
Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларини бекор қилди

16:43