Ўзбекистон ҳукумати порталидаги маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатда 21 та вазирлик мавжуд. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Лолазор» подкастидаги суҳбатда бу рақам ҳаддан ташқари кўп деб ҳисоблашини айтди.

«Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги – керак эмас. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига молия керак, иқтисодиётни билмадим. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги – керак эмас. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги – керак эмас. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – керак эмас. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги – керак. Бу истисно тариқасида. Тизим муаммоли, марказлашган бўлишида фойда кўпроқ. Мактабларнинг ўзини-ўзи бошқариши қийинроқ масала. Масалан, ҳозир Инвестиция вазирлиги ёпилса, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Сал савдо қилиш осонроқ бўлиб қолади. Лекин Таълим вазирлиги ёпилса, муаммолар юзага келиши мумкин. Мен шу нуқтайи назардан айтдим. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги – керак эмас. Спорт вазирлиги – керак эмас. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – керак эмас», дейди иқтисодчи.

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев Ўзбекистон аграр давлат эканини эслатиб, нима учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги керак эмаслиги бўйича Ҳошимовнинг фикри билан қизиқди.

«Тошкентда ресторанлар зўрлиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин Ресторан вазирлиги йўқ. Мен ўйлайманки, агар шундай вазирлик бўлиб қолса, ресторанларнинг сифати тушиб кетади. СССР пайтида савдо ва ресторан трести бўлган. Шунинг учун одамлар на нарса сотиб олган, на нормал овқатланган. Ҳозир Кийим вазирлиги бўлса, кийимсиз қолиб кетамиз. Бу борада ҳазиллашмаяпман», дея ўз фикрларини изоҳлади Ҳошимов.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев рўйхатдаги қолган вазирликларни ҳам кетма-кет ўқишни давом эттирди.

«Сув хўжалиги вазирлиги – керак эмас. Рақамли технологиялар вазирлиги – керак эмас. Адлия вазирлиги прокуратура билан бирлашиши керак. Ўзбекистонда адлия дейилганда одамларга кўрсатиладиган хизматлар тушунилади. Мен адлияни каттароқ, юстиция маъносида тушунаман. Транспорт вазирлиги –