Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-июн ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони бўйича Тожикистон етакчилик қилмоқда (10 122 нафар).
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
- Россия — 2 905 нафар;
- Қирғизистон — 2 022 нафар;
- Туркия — 1 020 нафар;
- Жанубий Корея — 948 нафар;
- Қозоғистон — 764 нафар;
- Буюк Британия — 363 нафар;
- Хитой — 320 нафар;
- Германия — 190 нафар;
- АҚШ — 166 нафар;
- бошқа давлатлар — 645 нафар.










