Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда тартибсизликлар: ўнлаб киши ҳалок бўлган, юзлаб киши яраланган, биноларга ўт қўйилган
Намойишчилар полициячиларга таёқ билан ташланмоқда, жавобан резина ўқлар отилмоқда. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган, юзлаб кишилар яраланган.
Июл ойи бошидан буён Бангладешнинг турли шаҳарларида хусусий ва давлат олий таълим муассасаларининг юзлаб талабалари иштирокидаги намойишлар давом этмоқда. Улар давлат секторидаги иш ўринларининг 30 фоизи 1971 йилги Покистонга қарши озодлик уруши қатнашчиларининг қариндошлари учун ажратилган квоталар тизимини ўзгартиришни талаб қилишмоқда. Намойишчилар давлат лавозимлари тақсимланиши тизимини адолатсиз деб ҳисобламоқда — бу айниқса иқтисодий муаммолар ва 170 миллионлик аҳолининг бешдан бир қисмини ташкил этадиган ёшлар орасидаги юқори ишсизлик фонида яққол кўзга ташланмоқда.
Намойишлар бош вазир Шайх Ҳасиннинг «Авами лигаси» партиясининг талабалар қаноти аъзолари — квоталар тизими сақлаб қолиниши тарафдорлари билан келиб чиққан тўқнашувлардан кейин тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчиларни тарқатиш учун полициячилар ва ҳарбийлар жалб этилган. Улар кўздан ёш сиздирувчи газ ва резина ўқлар қўллаган. Маҳаллий расмийларга кўра, намойишчилар бунга жавобан BTV давлат телекомпанияси биноси ҳамда полиция участкасига ўт қўйиб юборган.
Шифокорлар маълумотига кўра, бир неча кундан буён давом этаётган тартибсизликлар оқибатида бутун мамлакат бўйлаб камида 50 киши ҳалок бўлган. Яна беш юзга яқин киши жароҳатланган. Қурбонлар ва яраланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Мамлакатда амалда интернет ва телефон алоқаси ишламаяпти, маҳаллий нашрлар ва телеканаллар қарийб янгилик тарқатмаяпти.
Habibur Rahman / ZUMA Press / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
Habibur Rahman / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Zabed Hasnain Chowdhury / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Mamunur Rashid / NurPhoto / Getty Images
Munir UZ ZAMAN / AFP / Scanpix / LETA
Sultan Mahmud Mukut / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Niamul Rifat / Anadolu / Getty Images
Md Rafayat Haque Khan / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Rajib Dhar / AP Photo / Scanpix / LETA
Kazi Salahuddin Razu / NurPhoto / Getty Images
Zabed Hasnain Chowdhury / NurPhoto / Getty Images
Habibur Rahman / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Habibur Rahman / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:17 / 19.01.2026