Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири электромобиллар импорти учун божларни қайта тиклашни таклиф қилди
Ўзбекистонда KIA автомобилларини ишлаб чиқараётган ADM Jizzakh бош директори Дониёр Давлетяровнинг фикрича, маҳаллий бозор «ҳаддан ташқари тўйинган ва қизиб кетган», шунинг учун жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган автомобиллар импортини тартибга солиш керак.

ADM Jizzakh компанияси электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 26 июл куни автомобилсозлик ва электротехника соҳаси тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда компания бош директори Дониёр Давлетяров айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги автомобил бозори «ҳаддан ташқари тўйинган ва қизиб кетган», шунинг учун жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган автомобиллар импортини тартибга солиш керак. Автомобил ишлаб чиқарувчиси 60 дан ортиқ техник талабларга жавоб бериши керак бўлса, импорт қилинган транспорт воситаси соддалаштирилган сертификатлаш тартибидан ўтиб, маҳаллий стандартларга мос келмайди.
ADM Jizzakh бош директори автотранспорт воситаларини расмий дилерлар орқали олиб кириш тартибини тиклаш ташаббусини ҳам илгари сурди.
Бундан ташқари, Дониёр Давлетяров импорт қилинадиган бутловчи қисмлар ва товарлар учун бож тўланиши, аммо электромобил етказиб берувчилар бу каби тўловларни тўламаётганини айтиб ўтди.
«Бугунги кунда Ўзбекистонда соф электромобил ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ эмас, чунки ҳеч қандай бож йўқ. Ишлаб чиқариш қиммат бўлади, чунки эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва импорт қилиш учун ҳамма нарсани 100 фоиз маҳаллийлаштира олмаймиз. Импорт божларини тўлашимиз керак», - деди Давлетияров.
Ўзбекистонга электромобил импорт қилишнинг амалдаги тартиби
Ҳозирда Ўзбекистонга электромобил импорт қилишда ҚҚС, утилизация ва божхона йиғими ундирилади.
Бунда:
- ҚҚС автомобилнинг божхона қийматидан 12 фоиз;
- утилизация йиғими – агар электромобилнинг ишлаб чикарилган муддати 3 йилдан ошмаган бўлса, БҲМнинг 30 баробари (9,9 млн сўм), 3 йилдан ошган бўлса, БҲМнинг 90 баробари (29,7 млн сўм) миқдорида;
- божхона расмийлаштируви бўйича йиғим электомобилнинг қийматига қараб БҲМнинг 1 баробаридан 3,5 баробаригача (330 минг – 1 млн 155 минг сўм оралиғида) миқдорда бўлади.
Маълумот учун, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонга электромобил импорти учун бож тўлови бекор қилинган, ўша йил июл ойига бориб акциз солиғи ҳам олиб ташланганди.
Аввалроқ, 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаси учун мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, автомобилни божхонада фақат ўша шахснинг номига расмийлаштириш тартиби амалиётга тадбиқ қилиниши хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

11:55 / 26.04.2025
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?

19:56 / 22.04.2025
“Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти?

23:21 / 19.04.2025
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди

22:54 / 14.04.2025