Fitch Украина кредит рейтингини дефолт даражасигача туширди
Fitch 20 миллиард долларлик халқаро облигациялар қайта тузилгани сабабли Украинанинг кредит рейтингини дефолт даражаси - С’гача туширди.
Fitch рейтинг агентлиги Украинанинг кредит рейтингини СС’дан С’гача туширди, бунда дефолт жараёни аллақачон бошланган ёки яқинлашиб қолган деб ҳисобланади. Бу ҳақда агентлик 25 июл, пайшанба куни ўз сайтида маълум қилди.
Украинанинг кредит рейтингини пасайтиришга яқинда кредиторлар гуруҳи билан 20 миллиард долларга яқин халқаро облигациялар бўйича қарзни реструктуризация қилиш юзасидан тузилган келишув сабаб бўлди. Fitch буни «дефолтга ўхшаш жараён» деб атади.
Украина ташқи қарзини қайта тузиш
22 июл, душанба куни Украина бош вазири Денис Шмихал мамлакат Украинанинг еврооблигациялар эгалари қўмитаси билан ташқи қарз бир қисмини реструктуризация қилиш бўйича «принципиал келишувларга» эришганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу қадам мамлакатга уни сақлаш учун уч йил давомида 11,4 миллиард АҚШ долларини, 2033 йилгача эса 22,75 миллиард долларни тежаш имконини беради. Бўшатилган ресурслар, хусусан, мудофаа, ижтимоий ҳимоя ва Украинани қайта тиклашга йўналтирилади, деди Шмихал.
Мамлакат Молия вазирлиги аниқлик киритишича, реструктуризация 23,4 миллиард долларлик давлат облигацияларига тегишли. У якунлангач, еврооблигацияларнинг тўлов муддати узайтирилади: 1,172 миллиард доллар миқдоридаги биринчи тўлов 2029 йилда амалга оширилади. Вазирлик таъкидлашича, қайта тузишсиз 9,381 миллиард долларлик қарзнинг асосий суммаси 2024 ва 2029 йиллар оралиғида тўланиши керак эди.
«Ушбу реструктуризация келишувининг тугалланиши Украина халқаро капитал бозорига эрта қайтиши учун шароит яратади, хавфсизлик вазияти барқарорлашганда, мамлакатни тез тиклаш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга имкон беради», — деди Украина молия вазири Сергей Марченко.
Мавзуга оид
14:45
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024