“Ўзбекгидроэнерго” АЖ кредит рейтингини Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи ташкилотлари орасида ТОП учликка кирувчи кредит рейтингида сақлаб қолди
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ жорий 2024 йилда ҳам жаҳонда етакчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг “BB-” барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди.

Фото: Ўзбекгидроэнерго
Маълумки, жорий йилда берилган рейтинг ўтган йилнинг молиявий таҳлили натижалари, яъни 2023 йилнинг натижалари сарҳисобига берилган баҳо ҳисобланади. Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари мустаҳкам ўсиб бораётганига, балки бизнес стратегиясининг самарадорлигига ҳам амин бўлди.
Жамият кредит рейтингини бир неча йиллардан буён барқарор даражада сақлаб келаётгани нафақат унинг инвестицион муҳити жозибадорлиги ва бошқарувдаги самарадорлигига боғлиқ, балки жамиятнинг кредит елкасини, (target laverage) яъни Жамиятнинг қарздорлик (кредит)ларини солиқ, фоиз ва эскириш харажатларигача бўлган соф фойдага нисбати керакли даражада бўлганлиги ҳам инобатга олинган. Ушбу кўрсатгич ҳозирги кунда 2.5x даражада эканлиги кредит рейтингини сақлаб туришда асосий манба эканини таъкидлаш жоиз.
Мазкур рейтинг даражаси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖни жаҳоннинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга биринчи ўзбек ишлаб чиқарувчи корхонаси сифатида танитиб бормоқда. Мазкур рейтинг, келгусида “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан тўғри жалб қилиш имкониятини беради.
Ҳозирда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тўғридан тўғри инвестиция маблағларини жалб қилиш, яъни давлат кафолатисиз кредит шартномалар тузиш бўйича Хитой Халқ Республикасининг Bank of China ва CITIC банклари билан ҳамда Америка Қўшма Штатларининг халқаро тараққиёт агентлиги “USAID”нинг грант маблағларини жалб қилиш учун музокаралар олиб бормоқда.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Прописка машмашаси, “суд-пуд демайдиган” ҳоким ва Россияга нота — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:15
-
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди
Ўзбекистон | 08:39
-
Эрон Исроилга янги ракеталар тўлқинини учирди
Жаҳон | 07:41
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Мавзуга оид

10:30 / 24.04.2025
“Ўзбекгидроэнерго” АЖда замонавий андозаларга мос Вазиятлар маркази фаолияти тақдимоти бўлиб ўтди

13:38 / 28.03.2025
“Мулалак” ГЭСи қурилишини Хитой молиялаштиради” – “Ўзбекгидроэнерго”

10:00 / 31.01.2025
Қашқадарёда маҳаллийлаштириш доирасида янги гидроэнергетик қувват ишга туширилди

10:15 / 24.12.2024