Жаҳон | 11:39 / 31.07.2024
9128
1 дақиқада ўқилади

Фаластин президенти ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишини қоралади ва бирдамликка чақирди

Фаластин озодлик ташкилоти ижроия кенгаши бош котиби Ҳусайн ал-Шайх ҳам содир бўлган воқеани қоралаб чиқди.

Фото: Anadolu Agency

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ХАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишини «қўрқоқлик ҳаракати ва хавфли воқеа ривожи» деб атади ҳамда Фаластинни бирдамликка чақирди.

WAFA Фаластин расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, президент Аббос Ҳаниянинг ўлдирилишини кескин қоралаган.

Аббос Фаластин халқини Исроил оккупациясига қарши қаршилик кўрсатишга ва бирлашишга чақирди. 

Фаластин озодлик ташкилоти ижроия кенгаши бош котиби Ҳусайн ал-Шайх ҳам ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлдирилишини кескин қоралади. 

У ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишини «хавфли кескинлик» деб атади ва Исроил Фаластин халқига қарши ҳужумларини кучайтирган бир пайтда бирдамлик ва қаршилик кўрсатишга чақирди. 

ҲАМАС ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг ёзма баёнотларида, Исмоил Ҳаниянинг Исроил армияси Теҳрондаги меҳмонхонага уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани билдирилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид