Маълумот учун:

  • корхонада ESG тамойилларини жорий этиш мақсадида корхона фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш;
  • корхонанинг ишлаб чиқариш, молия, бухгалтерия, омборларни, кадрлар ва бошқа жараёнларини рақамлаштириш мақсадида “SCADA Dashboard” ишлаб чиқариш жараёнларининг таҳлил тизими ва ресурсларни бошқариш тизими “ERP”ни жорий қилиш;
  • замонавий инсон ресурсларини бошқариш (HR) тизимини жорий этиш;
  • уран захираларни Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳолаш;
  • Молиявий ҳисоботларни IFRS стандартларига (Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари) ўтказиш ва уларни халқаро аудит ташкилотларидан ўтказиш ҳамда халқаро кредит рейтингини олиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш белгиланган.   

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, корхонанинг 2022-2023 йиллар учун молиявий ҳисоботлари IFRS стандартларини “биринчи марта қўллаш” (“First time adoption”) талаблари асосида тайёрланди.

Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари талабидан келиб чиқиб, корхона балансидаги асосий конларнинг (17 та) уран захиралари “SRK Consulting” халқаро компанияси томонидан Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳоланди ва захиралар миқдори 70,7 минг тонна деб топилди. Шунингдек, узоқ муддатли активларнинг ҳаққоний баҳоси (“Fair Value”) аниқланиб, 2023 йил якуни билан уларнинг қиймати қарийб 6 трлн сўмни ташкил этди.