«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ рекордини ўрнатди. У жамоа бош мураббийлигига тайинланганидан сўнг дастлабки еттита баҳсда ғалаба қозонди.
Рекорд АПЛ 7-турида «Ипсвич Таун» (3:2) устидан эришилган ғалабадан кейин қайд этилди. Мареска дастлабки олтита баҳсда ғалаба қозонган Ҳосеп Гвардиола («Сити», 2016/17), Карло Анчелотти («Челси», 2009/10) ва Уле Гуннар Сулшерни («Манчестер Юнайтед», 2018/19) ортда қолдирди.
46 ёшли Мареска «Сити»ни июнда, Ҳосеп Гвардиола бош мураббийликдан кетганидан сўнг қабул қилиб олганди. У илгари «Челси»ни бошқариб, жамоа билан Конференциялар лигаси (2024/25) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (2025) ғолиб бўлган, лекин январ ойида ишдан бўшатилганди.
Етти турдан сўнг «Сити» 21 очко тўплади ва АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси «Арсенал» ҳисобида 15 очко бор.















