Ўзбекистон | 13:25 / 01.08.2024
3241
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва UNFPA ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

 Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашув ўтказди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган.

Фото: Senat.uz

Ўзбекистон ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ўртасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде ўртасида учрашув ўтказилган. Унда Ўзбекистон ва UNFPA ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан жамғарма кўмагида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳа ва тадбирлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон худудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини ишлаб чиқишда бугунги демографик жараёнларни ҳисобга олиш, 2025–2026 йилларда аҳолини рўйхатга олиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинган. Бундан ташқари, замонавий технологияларни қўллаш асосида аҳоли соғлиғини сақлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш ва кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар самарадорлигига эришиш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилган.

Мулоқотда республикада зўравонликка қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонунларни ҳаётга татбиқ қилишда илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш масаласида ҳам фикр алмашилиб, бу борада ҳамкорликда алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинган. 

Шунингдек, кеча Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси томонидан Статистика агентлиги ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда халқаро вебинар ташкил этилган. Унда гендер маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишда муваффақиятли халқаро амалий тадқиқотлар ва инновацион методологиялардан фойдаланиш, Ўзбекистондаги гендер маълумотлар бўйича жорий амалиётни такомиллаштириш, халқаро стандартларга мослашиш бўйича қадамлар таҳлил қилинган ва уларни такомиллаштириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли мақсадлар белгиланган.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Б.Тўхтамуродов билан учрашув ўтказган. Унда Ёшлар парламенти томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар, ёшлар манфаатларига хизмат қиладиган мақсадли лойиҳалар ва уларнинг самарадорлиги муҳокама қилинган. 

 Суҳбат чоғида ёшларга оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини юқори палата минбарига олиб чиқиш, ҳудудларда ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича тегишли чораларни кўриш, медиамаконда ёшлар учун фойдали миллий контентлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда