Жаҳон | 12:44 / 05.08.2024
5452
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина F-16 самолётларини қабул қилиб олганини билдирди

Украина президенти Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари кунида F-16 самолётлари олинганини эълон қилди. 

Фото: Valentyn Ogirenko/Reuters

Президент Володимир Зеленский Украина аллақачон F-16 самолётларини қабул қилиб олганини айтди

«Биз авиациямиз салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа, Мудофаа кучларимиз салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича юзлаб учрашув ва музокаралар ўтказдик. Жавоб сифатида «мумкин эмас» сўзини тез-тез эшитдик, лекин биз ўз амбициямиз, мудофаа эҳтиёжимиз бўлган нарсани амалга оширдик ва энди бу осмонимизда ҳақиқатга айланди. F-16 Украинада. Биз буни қилдик», деди Зеленский 4 август куни Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари кунида. 

Давлат раҳбари F-16 самолётлари ва ўқитилган учувчилар сони ҳали ҳам етарли эмаслигини таъкидлади. 

«Украина ҳамкор давлатлардан қўшимча қирувчиларни кутмоқда, бизнинг учувчилар ва муҳандисларимиз эса тегишли таълим ва тайёргарликни давом эттирмоқда», деди у. 

Украина президенти матбуот хизмати аскарларни тақдирлаш маросимида F-16, МиГ-29 ва Су-27 қирувчи самолётлари осмонда парвоз қилгани ҳақида хабар берди. 

Мавзуга оид