Коррупцион ишлар бўйича суд мажлислари жонли эфирга узатилиши керак. Фармон талаби бу сафар бажариладими?
Президент фармонига кўра, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар ва интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши керак. Акс ҳолда, бу қонунбузилиши сифатида баҳоланади. Масъуллар собиқ қишлоқ хўжалиги вазири устидан судда буни инобатга оладими?

Фото: Daryo
5 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди.
Судя Сардор Содиқов журналистлар суд жараёнини ёритишда айбсизлик презумпциясига амал қилиши шартлигини таъкидлаган.
Gazeta.uz'нинг ёзишича, адвокатлардан бири судда қатнашаётган журналистлар “хорижликлар агенти” бўлиши мумкинлигини айтиб, “уларга судни ёритишни тақиқлаш керак”, деган. Судя суд мажлисига ОАВ вакиллари ҳужжатлар асосида киритилгани ва улар қайси нашрлардан эканини билишини қайд этган.
Бугун бошланадиган суд процессида ОАВ вакилларининг жараёнда иштирок этиши, фото, видео ва аудиоматериаллар олишга рухсат бериш ёки йўқлигини ҳал қилинади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари Азиз Воитов 2023 йил декабр ойида қамоққа олинган эди. 44 ёшли Воитов 2022 йил августидан 2023 йил октябригача ҚХВни бошқарган, унгача инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2021 йил июн ойида “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони имзоланган эди.
Фармон билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган 33 хил тоифадаги ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланган. Шунингдек, президент фармонида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияга айрим муҳим тадбирлар ва суд жараёнларини жонли эфирга узатиш топшириғи берилган.
Унга кўра, агентлик ва МТРК, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тадбирларни:
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари;
- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессияларини телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини таъминлаши керак.
Шунингдек, қуйидаги суд мажлислари:
- тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи;
- аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги;
- давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар;
- айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно) ҳам телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши керак.
Президент фармонда кўрсатилган ушбу қоида ва тартибларнинг бузилиши давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши сифатида баҳоланади.
Гарчи қонунчиликда аниқ қилиб ёзиб қўйилган бўлса-да, мансабдорларнинг суд жараёнларига келганда президент фармони талаблари ҳавода қолиб кетмоқда.
2021 йилда Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов ва бошқалар устидан суд жараёнлари эфирга узатилмасдан ўтиб кетганида, Олий суд ва МТРК бир-бирини айблаган эди.
Шу билан бирга, 2023-2024 йилларда “Док-1 Макс” иши бўйича суд жараёнлари эфирга узатилмаган бўлса-да, судларда журналистлар иштирок этишига тўсқинлик қилинмади.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳар ҳафта у ёки бу ҳудудда у ёки бу соҳа мансабдорлари турли жиноятлар устида ушлангани ҳақида хабар бериб келади. Лекин бу жиноятлар бўйича мансабдорларни жамоатчилик кўз ўнгида суд қилиниши ҳолатлари жуда камдан кам кузатилмоқда.
Умид қиламиз, масъуллар бу сафар президент фармони талабларини эътиборсиз қолдирмайди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Bellissimo Pizza дунёдаги энг яхши 5 пицца брендидан бири деб топилди
Ўзбекистон | 09:00
-
НАТО бош котиби Одессада: Украинани қўллаб-қувватлаш давом этади
Жаҳон | 08:40
-
Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди
Жамият | 08:26
-
АҚШ: Украинада ўт очиш тўхтатилмагунча, Россия билан ҳеч қандай келишув бўлмайди
Жаҳон | 08:02
Мавзуга оид

18:15 / 28.03.2025
Суд футболчи Дани Алвеснинг 4,5 йиллик қамоқ ҳукмини бекор қилди

11:52 / 22.03.2025
АҚШда суд сунъий интеллект томонидан яратилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади

15:34 / 18.03.2025
АҚШда профессор 380 млн йиллик тошқолдиқларнинг чиқиндига ташлаб юборилишига сабаб бўлган университетни судга берди

12:20 / 17.03.2025