Ўзбекистон | 10:28 / 10.09.2024
2750
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди

Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди. Шу пайтгача бундай ваколатхона Бурса, Адана, Анталияда бўлган.

Фото: Ўзбекистоннинг Республикасининг Туркиядаги элчихонаси

9 сентябр куни Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, фахрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (вакиллик) биноси қаршисида жойлашган. Шу пайтгача бундай ваколатхона мамлакатнинг Бурса, Адана, Анталия вилоятларида бўлган.

Янги фахрий консулхона тегишли ҳудуддаги фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш баробарида, Трабзон ва мамлакатимиз вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, дейилади маълумотда.

Фахрий консуллик — бу давлатлар ўртасидаги савдо, маданий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш мақсадида очиладиган ваколатхона.

Мавзуга оид