Ўзбекистон | 07:02 / 13.09.2024
2251
1 дақиқада ўқилади

Хитойдан Ўзбекистонга авиапарвозлар сони оширилади

Ўзбекистон ва Хитой авиация маъмуриятлари ўртасида эришилган келишувлар ижроси доирасида 10 сентябр куни Транспорт вазирлигида Хитойнинг China Southern airlines авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда икки мамлакат ўртасида авиақатновлар ҳажмини ошириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилган

Музокаралар натижасига кўра, China Southern airlines авиакомпаниясининг Пекин – Тошкент йўналишида ҳафталик авиақатновларини 4 тадан 7 тага ошириш, Урумчи – Тошкент йўналишидаги авиақатновларини эса 3 тадан 4 тага ошириш келишилди. 

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб Гуанчжоу – Урумчи – Тошкент йўналишида ҳафтасига 3 та авиақатнов йўлга қўйилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид