Тез орада мигрант болалар Россия мактабларига қабул қилинишидан олдин рус тилида имтиҳон топшириши мумкин. Бу ҳақда Давлат думаси спикери ўринбосари Ирина Яровая маълум қилди.

«Мактабларга қабул қилинадиган болаларнинг рус тилидан билимини мажбурий синовдан ўтказиш зарур. Шунингдек, бола мактабга боришдан олдин ҳам тайёргарликдан ўтиши, қайси тилда материал ўрганиши, ўқитувчи ва тенгдошлари билан мулоқот қилишини аниқ билиши керак», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Давлат Думаси қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар тайёрламоқда, буни Давлат Думасининг Миграция сиёсати комиссияси навбатдаги йиғилишда муҳокама қилади.