Қозоғистонда Telegram офиси очилади
Мамлакат расмийлари ноқонуний контентни зудлик билан ўчириш ва бузғунчи каналларни блоклаш учун Telegram билан фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидламоқда.

Фото: Telegram/Du Rove's Channel
Қозоғистонда Telegram мессенжерининг офиси очилади. Бу ҳақда Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев АҚШ Савдо-саноат палатаси ва Американинг йирик компаниялари вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
Мадиев ўз идораси ноқонуний контентни зудлик билан ўчириш ва бузғунчи каналларни блоклаш учун Telegram билан фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
«Бизнинг қонунчилигимизга мувофиқ, Telegram, WhatsApp ва TikTok каби интернет платформалар энди Қозоғистонда ўз вакилига эга бўлиши шарт. Telegram билан аллақачон уларнинг вакилини тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилган», деди вазир. Унинг қўшимча қилишича, мессенжер билан келишув — контент устидан назоратни кучайтириш учун муҳим қадам.
Telegram ўз фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмайдиган энг хавфсиз мессенжерлардан бири деб ҳисобланган. Сентябр ойида унинг асосчиси Павел Дуров Telegram тегишли органларнинг асосли сўровларига кўра фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилишини айтган эди.
Ўтган ёзда Дуров Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда бўлди. Қозоғистон пойтахтига сафари чоғида Остона халқаро молия маркази регулятори Toncoin криптовалютаси билан савдо қилишни маъқуллади. Ўзбекистонга сафари ҳақида батафсил маълумот берилмади.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди
Ўзбекистон | 12:44
-
Германиялик евродепутатлар 9 май куни Москвага боради
Жаҳон | 12:41
-
Булоқбошида сув тошқини юзага келди
Ўзбекистон | 12:27
-
Van Universal Motors “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмасида FAW техникаларининг янги моделлари билан қатнашди
Ўзбекистон | 12:25
Мавзуга оид

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

11:27 / 08.04.2025
Telegram Россияда 7 миллион рубл жаримага тортилди

21:55 / 01.04.2025
Павел Дуров Telegram’да виртуал ғиштлар сотиш ортидан 100 млн рубл ишлаб олди

17:47 / 26.03.2025