Родри — «Олтин тўп-2024» соҳиби
Парижда «Олтин тўп-2024» маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва яна бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.
Бош мукофот «Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Родри Эрнандесга насиб этди.
28 ёшли футболчи ўтган мавсумда миллий жамоаси билан Европа чемпионатида зафар қучди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Шунингдек, Родри «Сити» сафида АПЛда чемпион бўлди.
Топ-5дан «Реал»нинг 3 футболчиси — Винисиус Жуниор (2), Жуд Беллингҳэм (3), Дани Карвахал (4) ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (5) ўрин олди.
Аёллар ўртасида «Барселона» футболчиси Айтана Бонмати қаторасига иккинчи йил «Олтин тўп»га сазовор бўлди.
Маросимда яна бир қатор номинацияларда ғолиблар эълон қилинди:
Энг яхши мураббий — Карло Анчелотти («Реал»/Италия)
Аёллар футболида энг яхши мураббий — Эмма Ҳайес («Челси»/АҚШ)
Энг яхши клуб — «Реал» (Испания)
Энг яхши аёллар жамоаси — «Барселона» (Испания)
Энг яхши ёш футболчи — Ламин Ямал («Барселона»/Испания)
Энг яхши дарвозабон — Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»/Аргентина)
Энг яхши ҳужумчи — Ҳарри Кейн («Бавария»/Англия) ва Килиан Мбаппе («ПСЖ» ва «Реал»/Франция)
Инсонпарвалик ёрдами учун Сократис соврини — Женнифер Эрмосо («Атлетико»/Испания)
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
-
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди
Жаҳон | 23:04 / 16.04.2025
-
Bloomberg Хитойнинг АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартларидан хабар топди
Жаҳон | 23:01 / 16.04.2025
-
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди
Жамият | 22:28 / 16.04.2025
Мавзуга оид

10:50 / 01.11.2024
France Football бош муҳаррири Винисиус нега «Олтин тўп» ютмаганини тушунтирди

15:33 / 30.10.2024
Винисиуснинг фанатлари нафратини Родрининг «адаш»ларига сочишди

16:30 / 29.10.2024
Эгасини топган «Олтин тўп». Ёки «Реал»га нисбатан адолатсизлик қилиндими?

14:50 / 28.10.2024