ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик ва уни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайишига шарт-шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Асват Редди Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарлик юқори даражада ташкил этилганини эътироф этди.
















