Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.
2024 йил июл ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолисининг 15 миллион 89 минг нафари (41 фоиз) иқтисодий фаол, яъни меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, иш билан банд аҳолининг 14 миллион 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.
Хусусан:
- расмий секторда – 6,8 миллион (48 фоиз);
- норасмий секторда – 5,5 миллион (38,8 фоиз);
- хорижда ишлаётганлар – 1,9 миллион (13,6 фоиз).
Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 минг 24 минг нафар бўлган).
Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.
Мавзуга оид
17:36 / 10.12.2024
ХМТ Марказий Осиёдаги ишсизлик даражаси бўйича маълумот берди
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
07:50 / 25.10.2024