MG Motor: Британиядан Хитойга, ундан кейин Ўзбекистонга

MG (Morris Garages) бренди 1924 йилда Британияда ташкил этилган ва кейинчалик Хитойнинг SAIC Motor ширкатига тааллуқли бўлган. Бренднинг асосий мақсади – юқори сифатли, замонавий ва технологик жиҳатдан илғор автомобиллар ишлаб чиқариш. MG автомобиллари Хитойдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи SAIC Motor заводида йиғилади ва бу завод дунёдаги энг йирик экспортчи ҳисобланади.

Ўзбекистондаги янги MG дилерлари ва дилерлик марказлари орқали мижозлар ZS модели ва келгусида тақдим этиладиган бошқа MG автомобилларини харид қилиш имконига эга бўлишади.

MG ZS: Номаълумликни енгиш

MG ZS – бу ўзига хос ихчам кроссовер бўлиб, ҳайдовчи учун ажойиб кайфиятни таклиф этади. Кузовнинг силлиқ, нафис чизиқлари ва хром элементларга эга радиатор панжараси автомобилга нафислик ва виқор бахш этади. Замонавий кундузги чироқлар ва фаралар автомобилнинг ташқи кўринишини мукаммал ва хавфсиз қилади.

Хавфсизлик ва қулайлик

MG ZS’нинг ички кўриниши ҳам, ташқи дизайни каби, юқори даражадаги қулайлик ва технологик жиҳатдан илғор. Кўп функцияли рул ва 360° камера ёрдамида ҳайдовчи автомобилнинг атрофини тўлиқ назорат қилиши мумкин. 10,1 дюймли сенсорли экран, Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўллаб-қувватлаш, замонавий мультимедиа тизими – барча хусусиятлар саёҳатингизни осон ва завқли қилади.

Расмий дилерлар ва хизматлар

MG ZS автомобилларини фақат расмий MG дилерларидан харид қилиш мумкин. Ўзбекистондаги расмий дилерлик марказларининг манзиллари:

MG Olam Avto:

Алоқа рақами: 1312

Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, 61-уй

Иш вақти: душанба-якшанба: 9:00-20:00

MG NGF Sergeli: