Ўзбекистон | 15:38 / 11.11.2024
1002
1 дақиқада ўқилади

Лоҳурда Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилади

Покистон савдо вазири Жам Камол Хон бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Покистон делегацияси ташриф давомида Тошкент шаҳрида ўтказилган Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумида иштирок эди. Унда икки томонлама қатор келишувларга эришилди.

Шунингдек, "Имтиёзли савдо" битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича савдо вазири ўринбосарлари даражасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилди. Тошкент шаҳрида Покистоннинг Diners Group компанияси томонидан Савдо уйини очиш ва келгусида Лоҳур шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

2025 йил март ойида Исломобод ёки Лоҳур шаҳарларида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилишини, Made in Uzbekistan кўргазмасини ва бизнес-форум ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар транспорт-логистика, савдо-иқтисодий, инвестиция йўналишида Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар.

Покистон томони Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлишида тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид