Пентагон ҳужжатларини ошкор этишда айбланган шахс 15 йилга қамалди
Украинадаги уруш ҳақидаги махфий ҳарбий ҳужжатларни ошкор қилишда айбланган АҚШ Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Жек Тейшейра 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У аввалроқ айбини тан олган.

Фото: WSJ
Америкалик 22 ёшли ҳарбий IT-мутахассис Жек Тейшейра ўз мамлакатининг миллий мудофаасига оид махфий маълумотларни, жумладан, Украинадаги урушга оид махфий ҳарбий ҳужжатларни ошкор қилгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Массачусетс штати Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисига 12 ноябр, сешанба куни федерал судя ҳукм чиқарди. Судда Тейшейра ҳукмга муносабат билдирмади.
Адлия вазири Меррик Гарланд ўз баёнотида: «Жек Тейшейра аноним онлайн дўстларини ҳайратда қолдириш учун миллий мудофаа ҳақидаги махфий маълумотларни бир неча бор ижтимоий тармоқларда тарқатган» деди. Округ прокурори Жошуа Левига кўра, у АҚШ тарихидаги энг муҳим разведка маълумотларининг сизиб чиқиши учун масъул, бу Қўшма Штатларга «ўта жиддий ва узоқ муддатли зарар» келтирди, бошқа ҳарбий хизматчиларни хавф остига қўйди ва АҚШнинг иттифоқчилар билан муносабатларига путур етказди.
2024 йил март ойида, ҳибсга олинганидан деярли бир йил ўтиб, Жек Тейшейра жосуслик тўғрисидаги қонунга кўра, миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита банд бўйича айбини тан олди.
Украинадаги уруш бўйича АҚШ разведка маълумотлари сиздирилиши
2019 йил сентябр ойида Миллий гвардия сафига қўшилган ва 2021 йилда ўта махфий ҳукумат ҳужжатларини кўриш учун расмий рухсат олган Жек Тейшейра 2023 йил 13 апрелда геймерлар орасида машҳур Discord ижтимоий медиа платформасидаги Thug Shaker Central чат гуруҳида пайдо бўлган махфий ҳужжатларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолда қўлга олинган эди. АҚШ расмийларига кўра, Тейшейра биринчи марта 2022 йил октябр ойида у ерда махфий маълумотларни жойлаштирган.
The New York Times газетасининг ёзишича, Тейшейра алоқадор бўлган махфий маълумотларнинг биринчи эълон қилиниши 2022 йилнинг февралида содир бўлган. Россиянинг Украинага тажовузкор ҳужумидан кейин 48 соатдан камроқ вақт ўтгач, профили Тейшейранинг профилига мос келадиган фойдаланувчи бошқа бир Discord чат гуруҳида «Пентагоннинг ҳужум учун (РФ ҚК) кучларнинг учдан бир қисми фойдаланилаётгани ҳақидаги ҳисоботини кўрганини» ёзган Фойдаланувчининг қўшимча қилишича, у АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг разведка бўлимида хизмат қилади. Бошқа хабарларда Тейшейра Украинага қайси давлатлар ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашган ва ҳарбий режалар бўйича разведка маълумотларини жойлаштирган.
Массачусетс штатидаги Отис Миллий гвардия базасида 102-разведка қанотидан Тейшейранинг 15 нафар сафдоши махфий маълумотларнинг оммавий равишда сизиб чиқиши туфайли интизомий жазога тортилди. Ҳаво кучларининг ички текшируви шуни кўрсатдики, улар сизиб чиқиш олдини олиш учун зарур чораларни кўрмаган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Япония мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон | 12:49
-
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди
Жаҳон | 12:16
-
Дуровни ҳайратлантира олган ва Telegram’ни ўзбек тилида «гапиртирган» тадбиркор: Тимур Бакиев билан суҳбат
Ўзбекистон | 12:00
-
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
Иқтисодиёт | 11:57
Мавзуга оид

23:31 / 29.04.2025
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди

21:11 / 24.04.2025
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди

12:03 / 22.04.2025
Оқ уй мудофаа вазири Пит Ҳегсет ўрнига бошқа номзодни қидиришни бошлади – ОАВ

19:41 / 18.04.2025