“КамАЗ” юк машинаси ва Cobalt автомобили тўқнашиши оқибатида 1996 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси ҳамда 1980 ва 1965 йилда туғилган икки йўловчи эркак воқеа жойида ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотда ҳалок бўлганларнинг бир нафари Ўзбекистон фуқароси экани қайд этилган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, олиб борилган тадбирлар натижасида ҳалок бўлганларнинг икки нафари (1980 ва 1996 йилда туғилган фуқаролар) Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди.

Бош консулхона маҳаллий ҳокимият вакилларининг кўмагида турли жароҳатлар олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Кузнеск туманлараро шифохонасидан Пенза шаҳар 6-марказий клиник шифохонасига кўчирилган.

Айни пайтда Бош консулхона жасадларни ватанга қайтариш бўйича зарур расмийлаштирув ишларини якунлаш чораларини кўрмоқда.