Қирғизистон президенти россиялик боксчига 150 минг долларлик Rolls-Roys совға қилди
Дмитрий Бивол ўзи туғилган Қирғизистон байроғи остида жанг қилгач, мамлакат президенти уни қимматбаҳо совға билан тақдирлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров россиялик боксчи Дмитрий Биволга Rolls-Royce Silver Shadow антиквар автомобилини совға қилди. Бу ҳақда боксчи ижтимоий тармоқда маълум қилди.
«Ажойиб совға», деб ёзди Бивол постда ва Қирғизистон президенти номи ёзилган тег қўшди.
Алоҳида, «Сториз»да Дмитрий Бивол Бишкек шаҳрида президентнинг ўғли Рустам Жапаров унга машина калитини топширганини кўрсатди.
«Садир Нурғожоевичдан чемпион акага чин юракдан», деди Рустам калитни топшираркан.
Carcheck маълумотларига кўра, совға қилинган машина 1977 йилда ишлаб чиқарилган. У Қирғизистонда 2022 йил май ойида рўйхатга олинган, тахминий нархи 150 минг долларни ташкил қилади.
Бивол Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида туғилган ва боксдаги илк қадамларини шу ерда қўйган. Кейин у Россияга кўчиб ўтди ва бу мамлакат вакили бўлди. 2022 йил августида Дмитрий Бивол мексикалик Саул Алваресга қарши жанг қилиш учун Қирғизистон байроғи остида илк бор рингга чиқди.
Унинг сўзларига кўра, жанг ташкилотчилари санкциялар сабаб Россия байроғини кўтаришни истамаган ва вазиятга ечим топиш мақсадида Қирғизистон байроғидан фойдаланган.
«Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, лекин, тўғрисини айтсам, Қирғизистон байроғи остида мусобақаларда қатнашиш хаёлимга ҳам келмаган. Мен профессионал боксчи бўлганимда ҳеч қачон бу байроқ остида жанг қилмаганман... Ташкилотчилар шундай қарорга келди. Мен ҳам мамнун бўлдим...», деди Бивол жангдан кейин.
Кейинги жангларда Бивол яна Россия байроғи остида иштирок қилди.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
16:26 / 18.12.2024