Жамият | 17:05 / 25.11.2024
10317
4 дақиқада ўқилади

Зоминда ота ва ўғил қўшни эр-хотинни ўлдириб қўйди. Бунга 22 йиллик адоват сабаб бўлган

Жиззах вилоятининг Зомин туманида қўшнилар ўртасида 2002 йилдан бери давом этиб келган ўзаро адоват қотиллик билан тугади: ота ва унинг Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси бўлган ўғли қўшни эр-хотинни ўлдириб, машинасини ёқиб юборган.

Зомин туманида қотилликка қўл урган ота ва ўғил жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, Зомин туманининг Туркман маҳалласида яшовчи, 54 ёшли Ҳ.Ҳ ва унинг 2001 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси бўлган ўғли Э.Я. қотиллик жиноятига қўл урган: ота ва ўғил уларга қўшни бўлган эр-хотинни қасддан уриб ўлдирган.

Ҳ.Ҳ. ва унинг ён қўшниси С.М. ўртасида олдиндан низо бўлган. Бу келишмовчиликлар баъзида жанжалларга айланиб турган. 2024 йилнинг май ойидаги навбатдаги жанжал эса қотиллик билан тугади.

2024 йил 5 май куни ён қўшнининг ўғли Б.М. судланувчи Ҳ.Ҳ.нинг турмуш ўртоғи Г.Ҳ. билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда Б.М. аёлнинг бош қисмига таёқ билан уриб, жароҳат етказган. Бундан жаҳли чиққан Ҳ.Ҳ. ва унинг ўғли Э.Я. жиноий режа тузган.

Режага кўра, ота ва ўғил 2024 йил 15 май куни соат 13-30 ларда қўшниси С.М. Lacetti машинасида турмуш ўртоғи билан биргаликда уйига қайтаётганда қўлларига темир бўлакларини кўтарган ҳолда йўлни тўсиб, таҳдид қилган ҳолда машинани тўхтатган. Сўнгра Ҳ.Ҳ. С.М.ни куч билан машинадан тортиб тушириб, қўлидаги темир бўлаги билан унинг бош, елка, кўкрак қафаси ва бошқа дуч келган жойига уриб, оғир тан жароҳатлари етказган.

Бу пайтда С.М.нинг турмуш ўртоғи машинанинг орқа ўриндиғидан тушиб, қоча бошлаган. Э.Я. унинг орқасидан қувиб бориб, ушлаб олган ҳамда машина ёнига судраб келган ҳолда қўлидаги темир билан бош қисмига бир неча маротаба урган.

Шундан сўнг ота ва ўғил Lacetti машинаси ичига қуриган ўт-ўланларни солиб, ёқиб юборган.

С.М. (17 май куни шифохонада) ва унинг турмуш ўртоғи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳ.Ҳ. судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу ишни ўзи қилганини, ўғлининг алоқаси йўқлигини билдирган.

2002 йил С.М.нинг акаси У.М.дан уй сотиб олдим. Шундан бошлаб С.М. ва унинг ака-укалари мени кўчиб кетсин деб жанжал қила бошлашди.

Ўша куни С.М.нинг ўғли хотинимни ургани учун қасос олиш мақсадида темир кўтариб олдига чиққандим. Темир бўлаги билан С.М.ни 4 марта, турмуш ўртоғини 3 марта урдим.

Машинани ёқаётганимни ҳеч ким кўрмади. Ўғлим бу жанжалга аралашмади”, деган у ўз кўрсатмасида.

Судда Э.Я. айбига иқрорлик билдирмаган. Аммо унинг қилмиши гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган.

Суднинг ҳукми билан Ҳ.Ҳ ва ўғли Э.Я. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а,ж,п” (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) бандлари ва 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Отага 20 йил, ўғилга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ҳар иккисига жазонинг дастлабки 3 йилини турмага қамаш тарзида ўтаттириш белгиланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди