Ўзбекистон Ҳиндистоннинг етакчи бизнес мактаби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Ўзбекистон элчихонаси вакиллари мамлакат олий билим юртлари ва Ҳиндистон бизнес мактаби (Indian School of Business - ISB) ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳиндистон бизнес мактаби (университет) 2001 йил Ҳайдаробод шаҳрида ташкил этилган бўлиб, фаолият кўлами ёшларга юқори даражадаги замонавий билимлар бериш билан бир қаторда миллий ва жаҳон иқтисодиёти, кичик, ўрта ва йирик бизнес соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этишни қамраб олган. 2012 йил Моҳали шаҳрида ISBнинг иккинчи кампуси фаолияти йўлга қўйилган.
Музокаралар чоғида ISB раҳбарияти Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган янгиланиш жараёни, жумладан, таълим соҳасидаги изчил ислоҳотлар, ёш авлод вакилларига замонавий ва рақобатбардош билимларга эга мутахассислар бўлиб етишиш учун яратилаётган шароитлардан яхши хабардор эканини маълум қилди. Мамлакат бизнес ва иқтисодий соҳалар учун мутахассислар етиштиришга ихтисослашган олий билим юртлари билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишга қизиқиш билдирди.
- Ҳиндистон ва Ўзбекистон олий таълим соҳасида, хусусан, бизнес бошқарувига оид билимлар йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эга, - дейди Ҳиндистон бизнес мактаби халқаро алоқалар бўйича директори Кумара Гуру. – Маълумки, бугунги кунда Ҳиндистон барча соҳа ва йўналишлар қатори таълим соҳасини ривожлантириш ва олий билим юртларининг мамлакат иқтисодиётининг изчил тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ушбу йўналишдаги шериклик истиқболларини муҳокама қилишга тайёрмиз.
Мулоқот чоғида қўшма ўқув курслари шакллантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашув дастурларини амалга ошириш ва бошқа йўналишларда алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
15:54 / 25.11.2024
Ҳиндистондаги касалхонада вафот этган эркак кремациядан олдин ўзига келди
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024