Ўзбек дипломатлари Хитой расмийлари билан визасиз режим масаласида музокара ўтказди
Хитой ўтган ҳафта 10 та давлат фуқаролари учун визасиз режимни эълон қилди, аммо рўйхатдан Ўзбекистон жой олмаган. ХХР фуқаролари 2020 йил 1 январдан буён Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқидан фойдаланиб келмоқда.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Хитой ТИВ Консуллик департаментининг Виза сиёсати ва ишлари бошқармаси директори Сон Шию билан консуллик-ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилди.
Музокаралар чоғида Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.
“Ўзбекистон томони учун келгусида ҳам консуллик-ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири хорижий давлатлар билан виза тартибини янада эркинлаштириш, хусусан, виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувларга эришиш ҳисобланиши айтиб ўтилди”, – дейилади расмий хабарда.
Ўз навбатида, бошқарма директори Сон Шию Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ижобий ўзгаришлар, айниқса, сўнги йилларда дунё мамлакатлари билан визаларни либераллаштириш борасида олиб борилган самарали натижаларни юқори баҳолаб, Хитой томони ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Соҳага оид олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олинди.
Маълумот учун, ўтган ҳафта Хитой 9 та давлат, хусусан Япония, Эстония ва Латвия фуқароларининг мамлакатга визасиз киришига рухсат берган.
Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой фуқаролари учун визасиз режим ўрнатган. Аввалига 7 кун бўлган муддат, 2021 йил 1 мартдан эътиборан 10 кунгача узайтирилган.
Хитой томони ҳам ўзбекистонликлар учун визасиз режим ўрнатишни режалаштираётгани ҳақида 2023 йил май ойида икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида айтилган эди.
Мавзуга оид

08:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

23:47 / 18.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди

16:56 / 15.04.2025
Туркманистонда хорижликларнинг киришини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

12:52 / 08.04.2025