Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Top Gear ижодий жамоаси Ўзбекистонда ўз дастурини суратга олди
Суратга олиш жараёнида Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари ҳам иштирок этди.
Франциянинг «BBC Studios France» делегацияси жаҳонга машҳур «Top Gear France» автошоуси дастурининг навбатдаги сонини суратга олиш учун Ўзбекистонга келди.
Франция делегацияси, жумладан, бошловчилар ва операторлар жамоаси Ўзбекистон табиати ва маданий мероси фонида дастурни суратга олди. Янги қисмда автомобил синовлари ва Ўзбекистоннинг кўчалари ва тоғлари, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг манзаралари намойиш этилади.
Суратга олиш жараёнида Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг Airbus H215 «Super Puma» вертолётлари ҳам иштирок этди.
Top Gear France - худди шу номдаги Британия сериалига асосланган транспорт воситалари, биринчи навбатда автомобиллар ҳақидаги француз телесериали. У биринчи марта 2015 йилда RMC Decouverte телеканалида эфирга узатилган.
Мавзуга оид
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
11:22 / 23.03.2026