Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 890 сўмдан ошди
Ўзбекистонда 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан Марказий банк курси икки кунда 33 сўмга қимматлаб, илк марта 12 890 сўмдан ошди.
14 декабр куни белгиланган курс – 12 892,97 сўм – миллий валюта учун долларга нисбатан тарихий минимум бўлди.

Йил бошидан буён сўмнинг Америка валютасига нисбатан қадрсизланиши 4,4 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилда 3,9 фоиз, 2023 йилда эса 9,7 фоиз бўлганди.
- Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан Марказий банк белгилайдиган курси бухгалтерия, статистика ва бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
14 декабрда аксарият банкларда 1 АҚШ доллари 12 900 – 12 940 сўмлик диапазонда сотилди. Сотиб олиш курси эса деярли барча банкларда 12 820 – 12 830 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13 250 сўмдан ҳисобланган. Ўртача курс 2026 йилда 13 725 сўм, 2027 йилда 14 150 сўм бўлиши прогноз қилинган.
Аввалроқ Марказий банк эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
12:22 / 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
12:36 / 06.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш долларга талабни яна оширди. Нега?
18:35 / 22.02.2026