Ўзбекистон | 16:16 / 15.12.2024
2816
1 дақиқада ўқилади

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна бир гуруҳ бола Ўзбекистонга қайтарилди

Таъкидланишича, ўз оиласига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги Болалар уйига жойлаштирилган.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Россиянинг 6 та ҳудудида қолган 10 нафар болани ватанга қайтариш бўйича ишларни бошлаган эди.

Ўрганишлар жараёнида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасалари кўмагида яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланди.

15 декабр куни жами 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Таъкидланишича, ўз оиласига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги Болалар уйига жойлаштирилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид