Ўзбекистон | 16:09 / 17.12.2024
1175
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатади

Тегишли халқаро битим президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланди.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид