Статистика агентлиги 2024 йилнинг январ-ноябр ойларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 40,75 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2 млрд куб ёки 4,7 фоизга қисқарган.

2024 йилнинг январ-ноябр ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:
- Январ – 3,99 млрд куб (ўтган йилнинг мос даврида – 4,31 млрд куб);
- Феврал – 3,71 млрд куб (3,85 млрд куб);
- Март – 3,89 млрд куб (4,16 млрд куб);
- Апрел – 3,7 млрд куб (3,94 млрд куб);
- Май – 3,52 млрд куб (3,6 млрд куб);
- Июн – 3,54 млрд куб (3,7 млрд куб);
- Июл – 3,78 млрд куб (3,9 млрд куб);
- Август – 3,78 млрд куб (3,9 млрд куб);
- Сентябр – 3,55 млрд куб (3,7 млрд куб);
- Октябр – 3,6 млрд куб (3,78 млрд куб);
- Ноябр – 3,67 млрд куб (3,79 млрд куб).
Маълумот учун, 2022 йилда ҳам газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,67 млрд куб метргача ёки 4 фоизга, 2023 йилда эса 51,67 млрддан 46,71 млрд куб метргача ёки 9,6 фоизга қисқарганди.
2018-2023 йиллар оралиғида табиий газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича бўлган:
- 2018 йил – 61,59 млрд куб метр;
- 2019 йил – 60,71 млрд куб метр;
- 2020 йил – 49,77 млрд куб метр;
- 2021 йил – 53,8 млрд куб метр;
- 2022 йил – 51,67 млрд куб метр;

















