РФ давлат компанияларида СССР давридаги сиёсий ахборот дарслари қайта тикланади
Ташаббусдан кўзланган мақсад – давлат ташкилотлари ва компаниялари ходимларининг сайловда «онгли овоз бериш»ини таъминлаш.

Фото: DW
Россияда давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги компаниялар ўз ходимларининг сайловларда «онгли овоз беришини» таъминлаш учун меҳнат жамоаларида сиёсий ишларни кучайтиришга қарор қилди. Бундай иш бўйича аниқ чора-тадбирлар Узоқ Шарқ федерал округи (УШФО)даги мансабдор шахслар ва давлат компаниялари ўртасида тарқатилаётган «Замполит эслатмаси» брошюрасида тасвирланган, деб хабар беради «Верстка» нашри 25 декабр, чоршанба куни.
Эслатма давлат назоратидаги «Ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси» ва Россия Федерацияси президентининг Узоқ Шарқдаги вакили томонидан ишлаб чиқилган, дея хабар беради «Вестка»га минтақадаги икки манба. Барча даражадаги сайловларда «онгли овоз бериш» брошюрада автоном нотижорат ташкилоти тузилмалари қошидаги «Ҳудудий бошқарув марказларида» ўқитиладиган сиёсий ходимлар фаолиятининг «асосий кўрсаткичи» сифатида кўрсатилган. «Тўғри» сайловчилар амал қилиши керак бўлган ғоялар Россия ҳукумати ва ҳукмрон «Ягона Россия» партиясининг асосий тезислари билан мос келади.
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
Россия полициясининг ваколатлари кенгайтирилади — Россия Ички ишлар вазирлиги буйруқ лойиҳасини тайёрлади, унга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ваколатлари бундан буён «анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш»ни ўз ичига олади. Тегишли ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида 8 ноябр куни эълон қилинди.
Тушунтириш хатида таклиф этилаётган ўзгартиришлар бюджет тизимининг даромадлари ёки харажатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги, Ички ишлар вазирлигининг қўшимча вазифалари учун ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши қайд этилган. Вазирлик «анъанавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва асраб-авайлаш» билан қандай шуғулланиши аниқ эмас.
Ҳозирги вақтда Россия Ички ишлар вазирлигининг вазифалари россияликлар ва чет эл фуқароларининг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва мулкини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

10:33 / 02.01.2025
Украина дронлари ҳужуми чоғида РФнинг бешта аэропорти ёпилди

13:43 / 01.01.2025
FT: РФ Япония ва Жанубий Кореядаги АЭСга зарбаларга тайёрланган

15:09 / 31.12.2024
РФда Навалний китобининг электрон версиясини бепул юклаб олиш мумкин

13:25 / 31.12.2024