Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари тутиб қола олмайдиган «Орешник» ракетасини ишлаб чиқаришда Ғарбнинг илғор технологияларидан фойдаланилаётгани маълум бўлди, деб ёзмоқда Financial Times.
Бу каби хулоса Россияда ракета техникалари, жумладан, баллистик ракеталарни ҳам ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар фаолиятига оид маълумотларга асосланилган. Гап Москва иссиқлик техникаси институти (МИТИ), «Созвездие» концерни ҳамда «Титан-Баррикади» илмий-тадқиқот маркази тўғрисида кетмоқда. Украина разведкаси олдинроқ ушбу корхоналар «Орешник»ни яратишда иштирок этаётганини маълум қилганди.
Юқоридаги корхоналарнинг дастлабки иккитаси немис ва япон компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган металларни қайта ишловчи тизимлар билан ишлашга қодир мутахассисларни қидирган.
2024 йилда тактик ва стратегик қитъалараро баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МИТИ Германиянинг Siemens ва Heidenhain, шунингдек, Япониянинг Fanuc рақамли назорат тизимларига тушуна оладиган мутахассисларни ишга ёллаётгани ҳақида эълон берган.
Ушбу учта компания станокларидан Воронеждаги «Созвездие» мудофаа корхонасида ҳам фойдаланилади. Концерн вакансияларида потенциал ишчилар юқоридаги компанияларнинг тизимларини тушуниши кераклиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, FT Волгограддаги артиллерия ва ракета техникасига ихтисослашган «Титан Баррикади» компанияси видеосига ҳам эътибор қаратган — унда ишчилар Fanus логотипи туширилган қурилма қаршисида турганини кўриш мумкин.
Украина ва унинг иттифоқчилари Россияга ҳарбий мақсадларга мўлжалланган технология ва ускуналарнинг кириб боришини чеклашга уринаётганига қарамай, 2024 йил бошидан бери бу каби етказиб беришлар ҳажми камида 3 миллион долларни (жумладан, Heidenhain маҳсулотлари ҳам) ташкил этган. FT’га кўра, Россияга бу турдаги товарларнинг кириб бориши умуман олганда секинлашган.
Охирги партиялардан бирининг ичидан қиймати 345 минг доллар турадиган, 2023 йилда ишлаб чиқарилган Heidenhain янги бошқарув блоки мавжуд тизим ўрин олган. Ушбу компонент «фрезерлаш, токарлик ва силлиқлаш комбинациялашган операцияларини бажариш имконини беради». Қурилма Хитой орқали АҚШ санкциялари остида бўлган Россиянинг Baltic Industrial Company компаниясига юборилган.
Путин «Орешник»нинг учирилгани ҳақида 21 ноябр куни эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу Ғарбнинг узоқ масофага мўлжалланган қуроллари ёрдамида Россия ҳудудига берилган зарбаларга жавобдир. РФ президентига кўра, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари «Орешник» ракеталарини















