Жаҳон | 16:37 / 31.12.2024
31526
1 дақиқада ўқилади

Ерга кучли геомагнит бўрон яқинлашмоқда

Ер магнитосферасининг тўлқинланиши 1 январгача давом этиши мумкин.

31 декабр куни Қуёш чақнаши оқибатида Ерга кучли геомагнит бўрони келади. Бу ҳақда Қуёшни ўрганувчи астрофизик Райан Френч Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

У сўнгги бир неча кун ичида Қуёшда кучли чақнашлар содир бўлганига эътибор қаратди.

Олимнинг айтишича, бу чақнашлар оқибатида юзага келадиган магнит бўрони сайёрага 31 декабр куни таъсир қилиши кутилмоқда.

Space сайтининг ёзишича, бўроннинг шиддати G3 (кучли) тоифада бўлиб, унинг таъсири 31 декабр тунда сезилади ва 1 январ эрталабгача давом этади.

Геомагнит фаолликни келтириб чиқарадиган бўрон осмонда шимол ёғдуси деб аталадиган ранг-баранг нурларнинг пайдо бўлишига олиб келади, улар одатда шимолий мамлакатларда кузатилади.

Мавзуга оид