Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қорбобо кийимидаги эркак қарзи учун дўкон эгасини отиб ўлдирди
Гумонланувчи 3 январ куни Канаш туманидаги қишлоқлардан биридаги яшаш жойида қўлга олинган.
Россиянинг Канаш шаҳридаги дўконлардан бирида ғалати қотиллик юз берди.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, қорбобо кийимидаги эркак дўконга кириб, унинг эгасига қарата ўқотар қуролдан ўқ узган.
«Эркак тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этди», дейилади хабарда.
Гумонланувчи 3 январ куни Канаш туманидаги қишлоқлардан биридаги яшаш жойида қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, қотилликка дўкон эгасининг гумонланувчидан қарздорлиги сабаб бўлган.
Ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) билан иш очилган. Тергов гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни сўрамоқчилигини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026