Унга кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига ҳар бир вилоятда 1 тадан техникум бириктирилади.
“Яшил” техникумлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида:
- “Яшил” техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотларини университетга бириктириш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бепул амалга оширилади;
- “Яшил” техникумлар атрофида амалий машғулотларни олиб бориш учун Экология вазирлигининг талабномасига кўра ботаника ёки дендрология боғларини ташкил этиш учун зарур ер майдонлари ажратилади;
- “Яшил” техникумлар биноларини қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ишлаб чиқилади;
- “Яшил” техникумлар атрофида боғлар ташкил этилади ва унда олиб бориладиган амалий машғулотлар бўйича дастур ишлаб чиқилади.











