51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш йўлга қўйилади
51 та мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманда мева-сабзавотларни сақлаш бўйича лойиҳалар шакллантирилади.

Фото: holcom.ru
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.
Йил якуни билан умумий қуввати 44 минг тонна бўлган лойиҳалар амалга оширилади, бунда 51 та мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманда мева-сабзавотларни сақлаш бўйича лойиҳалар шакллантирилади.
Лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади ва молиявий манбалари аниқланади.
Лойиҳаларни ишга тушириш чоралари кўрилади.
Маҳаллий сабзавот, полиз, картошка уруғлик таъминоти 50 фоизга етказилади.
Уруғчилик соҳасида хусусий сектор жалб қилинишини элита уруғчилик хўжаликлари хусусийлаштирилиши ҳисобига маҳаллий сабзавот, полиз ва картошка уруғчилигида бирламчи уруғлик материалларининг кўпайтирилиши амалга оширилади.
Бунда, оммавий савдолар орқали сотиладиган 39 та элита уруғчилик хўжаликлари томонидан сабзавот, полиз ва картошка уруғларининг юқори авлодли уруғликлари етиштирилиши таъминланади.
Мавзуга оид

13:08 / 24.02.2025
Полша юқори сифатли мева-сабзавот уруғларини синов тариқасида Ўзбекистонда етиштиради

16:21 / 24.01.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

08:22 / 30.05.2024
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари маълум қилинди

22:31 / 28.05.2024