Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги ёнғинлар қурбонлари сони 24 кишига етди
Калифорния губернатори Гэвин Нюсомнинг айтишича, Лос-Анжелес ҳудудидаги ёнғинлар АҚШ тарихида зарар бўйича энг катта табиий офат бўлиши мумкин.
Калифорния жанубидаги йирик ўрмон ёнғинларида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотлар 12 январ, якшанба куни кечқурун (маҳаллий вақт билан) The Washington Post нашри томонидан келтирилган.
Штат губернатори Гэвин Нюсомнинг айтишича, зарар кўлами бу табиий офатни АҚШ тарихидаги энг ёмонига айлантириши мумкин.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 13-15 январ кунлари Калифорнияда "Санта-Анна" шамолларининг кучайиши кутилмоқда, бу эса аввалроқ ёнғинларнинг тарқалишига сабаб бўлган. Айни пайтда маҳаллий расмийлар 12 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лос-Анжелес чеккасидаги Пасифик-Палисейдс ва Итондан эвакуация қилинган аҳоли 16 январга қадар уйларига қайтишларига умид билдирган.
WP маълумотларига кўра, Лос-Анжелес чеккасида 7 январдан бери давом этаётган учта ёнғин 40 000 акр майдонни йўқ қилди, бу Сан-Франциско ҳудудидан каттароқдир. Калифорния ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ёнғиндан сақлаш департаменти (Cal Fire) маълумотларига кўра, ёнғин 12 мингдан ортиқ иншоотни вайрон қилган ва 150 мингга яқин одамни ўз уйини тарк этган.