Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди
200 млн сўмдан ошиқ электр токини ўғирлагани учун 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Поп тумани ҳокими ўғли Ғулом Султоновни апелляция инстанциясида суд залидан озод қилган судя Авазбек Иномов “Ибратли судя” мукофоти билан тақдирланди. Наманган вилоят суди тафтиш инстанцияси апелляция суди ажримини бекор қилиб, Ғулом Султоновни қамоққа қайтарганди.

Фото: Наманган вилояти суди
Судялар олий кенгаши қарори билан 18 нафар судя “Ибратли судя” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда келтирилишича, мукофотланган судялар 2024 йил якунлари бўйича фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатган ҳамда юқори рейтинг кўрсаткичларга эга бўлган. Мукофотланганлар орасида Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судяси Авазбек Иномов ҳам бор.
Авазбек Иномов аввалроқ катта миқдордаги электр энергиясини ўғирлагани учун 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ғулом Султоновни апелляция инстанциясида суд залидан озод қилиб “тилга тушганди”.
Ҳолат қандай бўлганди?
Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 7 августдаги ажрими билан жуда кўп миқдорда ўғирлик қилган Султонов Ғулом Аъзамовичга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгартирилиб, у суд залидан озодликка чиқарилган. Апелляция инстанцияси судига Авазбек Иномов раислик қилган.
Суд ажримига кўра, судланувчи Ғулом Султонов ўзи раҳбар бўлган Уйчи туманидаги “Жийдакапа барака чорва” фермер хўжалигига қарашли чорвачилик комплекси ва сутни қайта ишлаш цехини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилганликда айбланган. Зарар миқдори 200 млн 326 500 сўмни ташкил қилган.
Судланувчи ЖИБ Уйчи туман суди ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда ўғирлик қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ҳукм ўзгартирилиши натижасида судланувчига тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосига ўзгартирилган. Маҳкум суд залидан дарҳол озод этилган. Ҳукмда етказилган зарар қоплангани келтирилган.
Ғулом Султонов Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султоновнинг ўғли ҳисобланади
Деярли бир хил ҳолатдаги икки ишда ҳокимнинг ўғли қамоқдан озод этилиб, оддий фуқаро қамоққа тиқилгани ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. Шундан сўнг Ғулом Султонов иши Наманган вилоят судида тафтиш инстанциясида кўриб чиқилди. Чиқарилган ажримга асосан, апелляция инстанцияси суди ажрими бекор қилиниб, Султоновга нисбатан биринчи инстанция суди чиқарган ҳукм ўз кучида қолдирилган. Яъни у 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
Мавзуга оид

10:21
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

15:13 / 02.06.2025