Калифорнияда ёнғинлар оқибатида кўрилган зарар 275 млрд долларга баҳоланмоқда
Энг йирик ёнғинлардан бири айни вақтда Санта-Моника ва Малибу шаҳарлари орасидаги ҳудуд бўйлаб ёйилган — у ердан АҚШдаги энг қиммат турар-жой бинолари ўрин олган.

Фото: AP Photo
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар миқдори 250-275 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда метеорологик маълумотларни тақдим этиш билан шуғулланувчи AccuWeather ҳисоб-китобларида сўз боради.
Сўнгги маълумотларга кўра, олов 160 километр квадратдан ортиқ майдонга тарқалган.
«Бу Калифорния тарихидаги энг даҳшатли ўрмон ёнғинларидан бири. Агар яқин кунларда янада кўпроқ иншоотлар ёниб кетса, ўрмон ёнғинлари кулга айланган бинолар ва иқтисодий йўқотишлар бўйича штатнинг замонавий тарихидаги энг йирик офатга айланади», — дейди AccuWeather бош метеорологи Жонатан Портер.
Портернинг қўшимча қилишича, ёнғин оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 250-275 миллиард доллар зарар етказилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Лос-Анжелес аҳолиси, уларнинг уйлари, маҳаллий бизнес ва туризм учун хавф сақланиб қоляпти. Бундан ташқари, айрим ҳудудларга етказилган зарар кўлами ҳозирча номаълум.
Энг йирик ёнғинлардан бири айни вақтда Санта-Моника ва Малибу шаҳарлари орасидаги ҳудуд бўйлаб ёйилган — у ердан АҚШдаги энг қиммат турар-жой бинолари ўрин олган. Аланга мазкур ҳудудда 95,9 километр квадрат майдонга тарқалган.
Лос-Анжелесда ёнғинлар 7 январ куни бошланди ва шиддат билан тарқалди. Ҳозирга қадар камида 24 киши ҳалок бўлган, 12 мингдан ортиқ иншоот ёниб кетган. Президент Жо Байден штатда кенг кўламли офат режимини эълон қилган.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
Ўзбекистон | 17:00
-
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
Жаҳон | 16:50
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 14:36
Мавзуга оид

21:49 / 23.04.2025
Байкалортида ўрмон ёнғинлари сабаб федерал даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

22:56 / 24.03.2025
Шимолий Каролинада ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

17:32 / 23.03.2025
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

23:25 / 04.03.2025