Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Андижон пулли автомобил йўлини қуриш бўйича тендер ўтказилади
Лойиҳанинг 1-босқичи умумий узунлиги 171 километрни ташкил этиб, Тошкентдан Ангренгача бўлган автомобил йўли ва Қамчиқ довонини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
Транспорт вазирлиги Тошкент—Андижон пулли автомобил йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш лойиҳаси биринчи босқичи бўйича тендер ўтказилишини эълон қилди.
Тендер Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси иштирокида ташкиллаштирилади. Жаҳон банки кўмагида Arup and Partner’s (Буюк Британия), PWC (Ўзбекистон) ва CМS Cameron (Буюк Британия) консултантлар консорсиуми ҳукумат томонидан хусусий шерикни танлашга ёрдам бериш учун лойиҳанинг маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган.
Лойиҳанинг 1-босқичи умумий узунлиги 171 километрни ташкил этиб, Тошкентдан Ангренгача бўлган автомобил йўли ва Қамчиқ довонини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Лойиҳа концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 21 январда тасдиқланди.
Тендер икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда хусусий компаниялар дастлабки малакалашдан ўтиш учун ҳужжатларини топширади. Иккинчи босқичда дастлабки саралашдан ўтган компаниялар лойиҳа бўйича техник ва молиявий таклифларини тақдим этади. Тендерда ғолиб бўлган иштирокчи билан узоқ муддатли ДХШ битими имзоланади.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026