«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов сўнгги вақтларда ўзига нисбатан турли босимлар ошиб бораётганини маълум қилди.
Хусусан, 26 январ куни Ҳиндистонга учаётганида, Тошкент халқаро аэропортида унинг паспортини олиб қўйиб, 1 соатдан ортиқ ушлаб туришган ҳамда ҳақоратомуз муносабатда бўлишган.
«Деҳлига жуда ёмон кайфиятда учяпман. Аэропортда нарсаларимни титиб ташлашди, паспортимни олиб қўйиб, бир соатдан ортиқ ушлаб ўтиришди. Ечинтириб, чотимгача текширишди. Ўта ҳақоратомуз муносабатда бўлишди. Кимга шикоят қиламан, ҳатто билмайман.
Аэропорт ходимларининг юз-кўзида хижолатчилик сездим. «Ака, хизматчилик, сизни таниймиз» дейишди. Бунақанги ҳақоратомуз муносабатдан сўнг ортга қайтмоқчи бўлдим, шеригим шаштимдан қайтарди. Шарафсизлар.
Ҳуқуқ ҳимоячиси бўла туриб, ўзгалар ҳуқуқини ҳимоя қилиб, шарафсизлар олдида ожиз қолдим. Соғлиғимга путур етди, ўтган ҳафта шифохонадан чиққандим. Минг лаънат!» — деб ёзган ҳуқуқ фаоли.
Абдураҳмон Ташанов 24 январ куни ўзининг Facebook’даги саҳифасига муқобил равишда кириш ҳолати аниқлангани ҳақида ёзган эди.
Шунингдек, Ташанов 22 январ куни ўзи ҳақида компромат йиғишга уринаётганлар борлиги ҳамда бу борада бир неча хатлар олганини ёзган эди.
«Ғамхўрларимизнинг биз ҳақимизда компромат йиғишга уринаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Кеча бу борада бир неча хатлар олдим. Назаримда, нимадир қилишмоқчи, қандини урсин. Бу соялар ва қоялар кураши, қурбон бўлсак, ачинмайман», – деган Ташанов ўз постида.
Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистондаги мустақил «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятининг раҳбари ҳисобланади. У мунтазам равишда жамиятдаги турли сиёсий-ижтимоий мавзуларда маҳаллий ва хорижий ОАВда















