Жаҳон | 17:05 / 28.01.2025
2936
2 дақиқада ўқилади

Сербия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Сербия бош вазири Милош Вучевич истеъфога чиқади. У 2024 йилнинг кузидан бери давом этиб келаётган норозилик намойишлари туфайли шундай қарор қабул қилди.

Фото: AFP

Навбатдан ташқари матбуот анжуманида Вучевич ўз мандати давомида амалга оширилган барча ишлардан, хусусан, мамлакат иқтисодий тараққиёти соҳасида эришилган натижалардан ғурурланишини таъкидлаган. «Нови-Саддаги улкан фожиа соя солди ва шундан буён Сербия ушбу ҳалокатга боғланиб қолгандек», — дейди Вучевич.

Вучевичнинг сўзларига кўра, жамиятда юзага келган бўлиниш чегара сабаб бошланган, Нови-Сад вокзалидаги воқеадан эса «сиёсий жиноятда» фойдаланилган. Вучевичнинг маълум қилишича, Нови-Сад мэри Милан Дурич ҳам бугун истеъфога чиқади.

Вучевич 2024 йил майда Сербия бош вазири этиб тайинланган эди, бунга қадар бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири ва Нови-Сад мэри лавозимларида фаолият юритган.

Сербияда 2024 йилнинг кузидан бери намойишлар давом этмоқда — бунга Нови-Сад шаҳридаги темирйўл вокзали биноси томининг қулаши сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, яна икки киши жиддий жароҳат олган эди. Норозилик намойиши иштирокчилари шундан буён масъулларни жавобгарликка тортиш ва мамлакат ҳукуматининг, жумладан, президент Александр Вучичнинг ҳам истеъфосини талаб қилиб келмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди